<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><title>Меҳр-муҳаббат</title>
<lyrics>[V1]
 Гоҳида унутиб инсонлигимни
 Исботлаб нафсга қурбонлигимни
 Ўтгинчи хавас-у шуҳратга учиб
 Кечиргил билмасам нодонлигимни

[C1]
   Гарчи энг гуноҳкор фарзандингман э воҳ
   Меҳр-у мурувватинг аяма Раббим

[V2]
 Неларга тушмаган ахир бу кўзим
 Неларни демаган узун тил, сўзим
 Не-не қилмишларни бажариб қўлим
 Наҳотки барига сабабчи ўзим

[V3]
 Юзига боқдим-у отажонимни
 Дилини ёқдиму онажонимни
 Не савдолар солиб улар бошига
 Етмадим қадрига жонажонимни
 Йўқламай вақтида дўст-у биродарни
 Сийламай ғариб-у муҳтож беморни
 Фурсат топа билмай савоб ишларга
 Ўтса умр кечир мен дарбадарни

[V4]
 Баъзан фарзандимга бўлиб бешафқат
 Кўнглини оғритиб қўйсам-у албат
 Унутиб энг оддий мурувватни ҳам
 Узр узоқлашса мендан оқибат
 Зулм кўриб мендан жуфту ҳалолим
 Оғир ботса баъзан мушкул малолим
 Урайин бошимни қайси тошларга
 Карахтман қаршингда йўқдир саволим</lyrics>
<aka>Гоҳида унутиб инсонлигимни</aka>
</song>